Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Chrome'да виртуал реаллик режими пайдо бўлади
Google компанияси виртуал реаллик соҳаси бўйича ривожланиш ишларини давом эттирмоқда. Chrome браузерининг дастурчилари мобиль қурилмаларда VR режимни интеграциялашди. Синов жараёнида машҳур браузернинг сўнгги версияси — Chrome Dev'га эга бўлган фойдаланувчилар иштирок этиши мумкин.
Янги Chrome'да пайдо бўлган созлама WebVR стандартига асосан VR қурилмаларни VR сайтлар билан мослаштира олади. Бу ҳақда Road To VR хабар берди.
"Chrome Dev'да эндиликда Daydream қурилмаларига тайёр фойдаланувчилар ёки Cardboard эгалари учун веб-саҳифаларни VR режимда томоша қилишга имкон берувчи VR Shell созламаси мавжуд", - дейди Google Chromium лойиҳасининг иштирокчиси Франсуа Бофор.

Дастурчиларнинг сўзларига кўра, янги функция мутлақо исталган сайтни (сайт VR учун яратилганидан қатъи назар) виртуаль реалликда томоша томоша қилиш учун мослаштира олади.
Ҳозирча технологиянинг оммавий фойдаланишга чиқиш санаси маълум эмас. Уни фақатгина VR режим асосидаги Google Daydream тақдимотидан сўнг кутиш мумкин — яъни 2016 йил охири ёки ундан кейинроқ.
Радиотелескопдан фойдалана бошлашдан аввал у астойдил синовдан ўтказилиши керак бўлади.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026