Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон хом-ашё бозорида нефть нархи арзонлашмоқда
Трейдерларнинг "қора олтин" бозорида таклифнинг талабдан ортиб кетишига оид хавотирлари сабаб, жаҳон бозоридаги нефть нархи пасайиб бормоқда.
Сентябрь ойи фьючерс савдолари Шимолий денгиз нефть аралашмаси - Brentнинг бир баррели 1,02 фоизга арзонлашиб, 49,58 долларни ташкил этди. WTI русумидаги нефтнинг август ойи фьючерси нархи эса, 1,61 фоизга тушиб, унинг бир баррели 48,20 долларни ташкил этган.
Сармоядорлар жаҳон бозорида нефть таклифи ортишини тахмин қилишмоқда. Бунга, Ливиянинг ўзаро рақиб икки нефть компаниясининг бирлашиш жараёни якунлагани сабаб бўлган, деб ёзади The Wall Street Journal.
Бундан ташқари, британияликларнинг ЕИни тарк этиш қарори ҳам нефтнинг кейинги баҳосига узоқ таъсир этиши мумкин.
Фото:Google image
Мавзуга оид
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
10:20 / 23.03.2026
WP: Орбанга яқин шахслар ЕИ йиғилишлари ҳақида Москвага ахборот берган
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
08:17 / 20.03.2026