Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда бир ҳафта ичида иссиқ уриши натижасида 3 мингдан ортиқ киши шифохонага ётқизилди
Японияда 11 июлдан 17 июлга қадар 3099 нафар киши иссиқ уриши натижасида шифохонага ётқизилди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич ўтган ҳафтага қараганда 1791 кишига кам, Японияда бу ҳафта жазирама бироз қайтди, бироқ кўп ҳудудларда ҳарорат 30 даражадан ортиқлигича қолмоқда. Ўтган ҳафта ичида уч киши иссиқ уриши натижасида ҳалок бўлди.
Япониянинг метеорология бошқармаси бу йил Тинч океанидаги Эль-Нино ва Ла-Нинья иқлим феноменларининг таъсири туфайли ёзнинг фавқулодда иссиқ келишини маълум қилган. Жазираманинг энг авжига чиққан даври июлнинг охири- августнинг бошига тўғри келиши кутилмоқда.
Ўтган йили Японияда 100 нафардан ортиқ киши иссиқ уриши натижасида ҳаётдан кўз юмган, яна 53 минг киши шифохонада даволанган.
Япониялик метеорологлар одамларни қуёш остида узоқ юрмасликка, бош кийимлар кийишга ва имкон қадар кўп суюқлик ичишга чақиришмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
09:02 / 05.06.2026