Тошкентдаги Оқтепа майдони ва Муқимий кўчаларидаги транспорт тугуни қурилиши ўз ниҳоясига етмоқда
Тошкентда Нурафшон кўчасини "Тинчлик" метро станциясидан Муқимий ва Нукус кўчалари билан боғлаб, шаҳардаги учинчи ҳалқа йўлини ташкил этадиган Чилонзор Оқтепа майдонидаги транспорт тугуни қурилиши деярли ниҳоялаб қолди. Бу транспорт тугунининг узунлиги 22 км ни ташкил қилади. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар бермоқда.
Кичик ҳалқа йўли бошқа кўчаларга тушадиган транспорт юкламасини камайтиради ва шаҳар марказидан Чилонзор, Эски шаҳарга (ва аксинча) етиб олиш имконини бериб, 8 та туманни боғлайди.
Оқтепадаги тугун 7 та кўча, жумладан Лутфий, Муқимий, Самарқанд дарвоза ва Нурафшон кўчалари учрашадиган бўлғуси магистралнинг охирги қисми ҳисобланади. Янги трасса Муқимий кўчасидан бурилишларсиз ҳаракатланиш имконини беради.
Лутфий ва Муқимий кўчаларида пиёдалар учун Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида қурилганга ўхшаш иккита ер усти ўтиш жойи қурилди.
Шунингдек, Муқимий кўчасининг катта кўламдаги реконструкцияси ҳам якунланмоқда: аввал трамвай йўли ўтган йўл четида жойлашган кўплаб дўконлар, кафе, салон ва бошқа иншоотлар олиб ташланди.
Турар жой бинолари, таълим муассасалари, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шахобчалари бинолари бир хилда оқиш рангга бўяб чиқилди. Баъзи жойларда автобус йўналишлари бўйлаб ойнаванд бекатлар ўрнатилди.
Қуйида ушбу қурилиш ишларининг охирги босқичидан олинган суратлар келтирилган.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024