Германия ва Финляндия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви германиялик ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер учун миллий терма жамоа сафидаги сўнгги учрашув бўлди.
Футболчи жамоадошларини охирги марта майдонга бошлаб тушди. У ҳакамнинг ўйинни бошлаш ҳақидаги ҳуштаги чалиниши олдидан кўз ёшларини тия олмади.



Ўйиннинг 68-дақиқасида 32 ёшли футболчи ўрнига майдонга Юлиан Вайгль тушди.
Швайнштайгер Германия терма жамоаси шарафини 12 йил давомида ҳимоя қилди. Бу вақт давомида у 121та ўйин ўтказди. У 2014 йилда Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди.
Манба: Tribuna.uz
















