Жаҳон | 10:38 / 04.09.2016
14767
1 дақиқада ўқилади

G20 доирасида БРИКС етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

© REUTERS/ Wang Zhao

Ханчжоуда (Хитой) G20 саммити доирасида БРИКС етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари музокаралари расмий маросим ва биргаликда суратга тушишдан бошланди. ХХР раиси Си Цзиньпин "Сиху" қароргоҳида ўз ҳамкасбларини қарши олди.

Бундай юқори даражали учрашувлар 2010 йилдан бошлаб G20 саммити доирасида мунтазам равишда ўтказилади.

БРИКС - Бразилия Федератив Республикаси, Россия Федерацияси, Ҳиндистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Жанубий Африка Республикаларининг (Brazil, Russia, India, China, South Africa) норасмий давлатлараро иттифоқи. БРИКС мамлакатлари аҳолисининг умумий сони - 3,008 миллиард нафар (дунё аҳолисининг 40 фоизи), уларнинг ЯИМ умумжаҳон ялпи ички маҳсулотининг 27 фоизини ташкил қилади.

2015 йилнинг 1 апрелидан 2016 йилнинг 15 февралига қадар БРИКС Россия раислигида бўлиб ўтган. Россия раислигида БРИКСда 100дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтган, улардан 20таси - вазирлар ва идоралар раҳбарлари даражасида ўтказилган.

 

Мавзуга оид