Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдамлари етказишни тўхтатди
БМТ Ҳалаб вилояти ҳудудида инсонпарварлик ёрдамлари ортилган конвой ўққа тутилгач, Суриянинг ёрдамга муҳтож аҳолисига ёрдам етказишни тўхтатди. Бу ҳақда БМТнинг инсонпарварлик ёрдамлари масаласи бўйича бошқармаси вакили Йенс Ларке маълум қилди.
"Хавфсизлик чоралари сифатида Суриядаги барча конвойлар ҳаракати айни вақтга келиб тўхтатилди", дея унинг сўзларини келтирган ТАСС.
Бундан олдинроқ "Жабҳат ан-Нусра" жангарилари Ҳалабнинг 1070 кварталида бошлаган ҳужуми қарши ҳужум билан бартараф этилгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрда Сурия ҳукумати ўт очишни тўхтатиш сулҳи бекор бўлгани ҳақида маълум қилди.
20 сентябрга ўтар кечаси Ҳалабда БМТнинг ижтимоий конвойи таркибидаги 31та юк машинасидан 14таси ҳужумга учради ва камида 12 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026