Футзал. Эрон Бразилияни турнирдан чиқариб юборди ва бошқа натижалар
Колумбияда давом этаётган футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида чорак финалнинг 5 иштирокчиси номи маълум бўлди.
21 сентябрь куни аввалига Россия Вьетнамни 7:0 ҳисобида енгиб, чорак финалнинг илк иштирокчисига айланганди. Мезбон Колумбия эса пенальтилар сериясида Парагвайга ютқазган.
Турнир сенсацияси эса Бразилия ва Эрон учрашувида қайд этилди. Асосий вақтда 4:4 ҳисоби қайд этилгач, пенальтилар сериясида Эронга омад кулиб боқди.
Испания Қозоғистонни 5:2 ҳисобида енгган бўлса, Португалия Коста-Рикани 4:0 ҳисобида таслим этиб, чорак финалга йўл олди.
Эндиликда чорак финалда Эрон Парагвай билан, Россия эса Испания билан ўйнайди.
Португалия ўз рақибини кутмоқда.
Нимчорак финалнинг яна 3та учрашуви бугун бўлиб ўтади. Бу баҳсларда Аргентина Украина билан, Италия Миср билан Таиланд эса Озарбайжон билан куч синашади.
Бразилия - Эрон 4:4 (пен. 2:3)
Голлар: Фалькао 9, 13, 48, Диегуиньо 29 - Ҳ.Тойиби 14, А.Козими 31, А.Ҳассанзода 37, М.Кешаварс 48
Португалия - Коста-Рика 4:0
Голлар: Рикардиньо 5, 22, Андре 26, Т.Брито 27
Колумбия – Парагвай – 0:0, пенальти – 2:3.
Россия – Вьетнам – 7:0 (4:0).
Голлар: Чишкала, 2. Абрамович, 9, 12. Абрамов, 18. Ниязов, 21. Ромуло, 30. Милованов, 36.
Манба: Tribuna.uz