Жаҳон | 11:17 / 22.09.2016
9661
1 дақиқада ўқилади

Мексикалик вазир Трампни шайтонга тенглаштирди

Фото: AP

Мексика АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонган тақдирда “шайтон билан гаплашишга” тўғри келади.  Бу ҳақда Мексика иқтисод вазири Ильдефонсо Гуахардо маълум қилган.

"Агар бизга мексикаликлар хавфсизлигини таъминлаш учун иблис билан гаплашишга тўғри келса, унда у билан гаплашамиз", — деб Гуахардо сўзларидан иқтибос келтиради “Рейтер” агентлиги.

Вазирнинг бу сўзлари АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг Мексикага ташрифидан сўнг 20 кун ўтиб эълон қилинган. Трамп Мехикода мамлакат президенти Энрике Пеньей Ньето билан NAFTA келишувига алоқадор масалаларни муҳокама этган эди.

Мавзуга оид