Жамият | 10:46 / 24.09.2016
67912
2 дақиқада ўқилади

24 сентябрдан йўл қоидаларини бузганлик учун янги жарималар кучга кирди

Фото: «Газета.uz»

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ равишда жиҳозланмаган транспорт воситаларини бошқарганлик учун жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди. Мазкур тузатишлар тўғрисидаги қонунни 2016 йил 23 сентябрь куни Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган. У, 24 сентябрдан кучга киради, дея хабар қилинган Халқ сўзи газетасида. 

Кодекснинг янгиланган 125-моддасига мувофиқ, ўт ўчиргич, тиббиёт қутиси, фавқулодда тўхташ белгиси, ёруғлик қайтарувчи нимча ва қонунда белгиланган тартибда шишани синдириш учун болғача билан жиҳозланмаган транспорт воситасини бошқариш – ҳайдовчига энг кам ойлик иш ҳақининг ярим бараварида жарима солишга асос бўлади. (1 октябрдан 74887,5 сўмни ташкил этади).

Бундан ташқари, мотоциклни бошқариш қоидаларига риоя қилмай, махсус бош кийимисиз мотоцикл бошқариш – энг кам ойлик иш ҳақининг бешдан бир қисми миқдорида (1 октябрдан — 29955 сўм) жарима солишга асос бўлади. Бу қоида мопед ҳайдовчиларга ҳам тегишли экани қайд этилган. 

Мавзуга оид