Якунланиб бораётган 26 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

АҚШ элчиси Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилмоқда


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Леора Спратлен Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта у Қорақалпоғистонда бўлди.

>>> Батафсил.

Қонунчилик палатаси ваколатлари кенгайтирилди


«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга мувофиқ, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ваколатлари кенгайтирилди.

>>> Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 25 сентябрида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди

Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизматга унвонидан қатъи назар 5 йил муддатга қабул қилиш тартиби жорий этилди.