Якунланиб бораётган 5 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Ўзбекистон янги иш ўринлари яратиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар кредит олмоқчи

Ўзбекистон ҳукумати янги иш ўринлари яратиш учун Жаҳон банкининг 100 миллион доллар миқдоридаги маблағини жалб этишни режалаштирган. Бу ҳақда республика иқтисодиёт вазирлиги вакилига асосланиб, РИА Новости хабар тарқатган.
>>> Батафсил.
Сергели туманида 6 метро бекати ва 500 янги турар жой бинолари бунёд этилади

Тошкентнинг Сергели туманида 6та метро бекати ва 500 янги турар жой бинолари қурилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев шу ҳақида маълум қилди.
>>> Батафсил.
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
>>> Батафсил.















