Фан-техника | 13:49 / 07.10.2016
6647
1 дақиқада ўқилади
"Honda" биринчи марта 3D-принтер технологияси қўлланган автомобилини намойиш қилди
"Honda" компанияси кузов деталлари 3D-принтерда босилган илк автомобилни намойиш қилди. "Kabuku" технология фирмаси билан ҳамкорликда яратилган прототип премьераси Японияда CEATEC-2016 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди.
Енгил қувурли каркасда қурилган автомобилда фақатгина ҳайдовчи учун жой бор. Кузовнинг орқа қисмида кичик юкхонага эга машина курьерлик хизматларига мўлжалланган.
"Honda" ва "Kabuku"да 3D-босма технологияси ишлаб чиқариш жараёнини арзонлаштириши ва тезлаштириши, шу боис прототип "серияли ишлаб чиқариш учун айни муддао" эканлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
18:28 / 19.03.2024