Жаҳон | 09:04 / 09.10.2016
5063
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йорк яқинида поезд рельслардан чиқиб кетди
8 октябрь кечки пайт Нью-Йорк штатининг жанубида жойлашган Гарден-Сити шаҳри яқинида йўловчи поезди рельслардан чиқиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий темир йўл бошқармаси хабар берди. Оқибатда 4 йўловчи жароҳат олган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилганлар.
Бироқ ОАВ баҳолашича, жароҳатланганлар сони кўпроқ – 50 нафардан 100 нафаргача бўлиши мумкин.
Авария Нью-Йорк шаҳридан 30 км узоқликда юз берган. Поездлар ҳаракати икки йўналиш бўйича ҳам тўхтатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи поезди изларда турган ишчи поездга урилган. Бу вақтда хизмат поезди ҳаракатлангани ёки йўқлиги маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
15:11 / 29.11.2023
Сурхондарёдан Тошкентга яна бир йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023
Нью-Йорк мэри ноқонуний муҳожирлар оқими шаҳарни вайрон қилиши мумкинлигини айтди
10:56 / 10.06.2023