2015 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, сайёҳлик фирмалари, ресторан, меҳмонхоналар вакиллари, туризм соҳаси мутахассислари ва журналистлар иштирок этди. Унда сайёҳлик, меҳмонхона ва ресторан бизнесини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, мамлакатимиз сайёҳлик инфратузилмасини кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Н.Дадахонова ва бошқалар Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратилгани, янги меҳмонхона ва замонавий йўллар қурилгани, сайёҳлик инфратузилмаси такомиллаштирилганини таъкидлади.
Ўзбекистонда 1 минг 282 сайёҳлик ташкилоти, жумладан, 660 дан ортиқ меҳмонхона, сайёҳлик базаси ва кемпинглар, 600 дан зиёд сайёҳлик компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Юртимизга келаётган сайёҳлар сони ҳам йилдан-йилга кўпаймоқда. 2015 йилда Ўзбекистонга 2 миллиондан зиёд сайёҳ келган.
Давра суҳбати иштирокчилари соҳани янада ривожлантиришга доир долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
10:00 / 12.11.2024
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги теледастур ишга туширилди
19:32 / 07.11.2024