Ўзбекистон | 14:49 / 12.10.2016
8596
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг яна бир шаҳридан Тошкентга авиақатновлар йўлга қўйилади

Фото: Ural Airlines

Россиянинг «Уральские авиалинии» авиакомпанияси шу йилнинг 4 ноябридан бошлаб Челябинск-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўл қўйишни режалаштирган. Бу ҳақда, «Челябинск» халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Россия авиакомпанияси мазкур рейсни 2016 йил 4 ноябридан 2017 йил 24 мартига қадар амалга оширади. 

Ҳар ҳафтанинг жума куни соат маҳаллий вақт билан 8:35да Челябинск аэропортидан ҳавога кўтарилган самолёт 10:50да Тошкент аэропортига келиб қўнади. Бу ердан жума куни 12:20да парвоз қилувчи ҳаво лайнери Челябинскка 15:35да етиб боради.

Парвозлар бортига 160 нафаргача йўловчини сиғдира оладиган қулай Airbus A-320 самолётида амалга оширилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид