Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ россиялик дипломатларга жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди
АҚШ ҳукумати Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ходимларига президентлик сайлови кунида овоз бериш участкаларига боришни тақиқлади. Агар, дипломатлар рухсатсиз сайлов участкаларида пайдо бўлса, улар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
«Афсуски, кўп жиҳатлар бўйича биз салбий жавоблар олдик, ҳатто бизнинг сайлов участкаларида пайдо бўлишимиз жиноий жавобгарликка асос бўладиган иш сифатида баҳоланиши мумкинлиги ҳақида таҳдидлар қилинди. Улар бизларнинг оддий дипломатик фаолият билан шуғулланиш хоҳишимизни шундай баҳолашди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова расмий Москва АҚШнинг россиялик вакиллари Қўшма Штатлар президентлик сайловларига киритмаслигини эътиборга олиб қўйиши ҳақида маълум қилган эди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026