БМТнинг болалар жамғармаси (UNICEF) Суриянинг Идлиб шаҳрида мактабга қилинган ҳужумда 22 ўқувчи ва 6 ўқитувчи ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда жамғарманинг ижрочи директори Энтони Лэйк баёнотида айтилган.
"Идлибдаги мактаб биноси бир неча марта ҳужумга учраши оқибатида 22 бола ва 6 ўқитувчи ҳалок бўлган", деб айтди Лэйк.
Болалар қандай ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлари маълум қилинмаган.
















