Путин Россия гуручининг Ўзбекистонга етказиб берилишидан ҳайратланди
Россия президенти Владимир Путин Сочидаги учрашувда Краснодар ўлкаси аграрчиларини гуруч ҳосили куни билан табриклади. Бу ҳақда 28 октябрда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
"Ҳозир учрашув олдидан маълумотларни кўриб чиқдим: охирги 20 йил ичида мамлакатимизда гуруч ҳосили йиғиб олиш 2,5 марта ошган ва асосан бу ерда сизда, Краснодар ўлкасида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш ҳисобига", деб айтди Путин.
"Мен ҳозир Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан гаплашаман. Унга гуруч керак бўлса, биз унга етказиб беришга тайёрлигимизни айтаман", деб қўшимча қилди Путин.
Учрашув иштирокчиларидан бири Путинга гуручга нархларнинг беқарорлиги сабабли аграрчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш нияти ҳақида айтди. Иштирокчи Путиннинг гуруч асосан қаерларга экспорт қилиниши ҳақидаги саволига Сурия, Туркия ва Ўзбекистонга деб жавоб берди.
"Ўзбекистонга? Бизнинг гуручдан палов тайёрласа бўладими?", деб қизиққан Путин. Бунга жавобан гуруч ишлаб чиқарувчилар Россия гуручидан исталган таом тайёрлаш мумкинлигини айтишган.
Маълумотларга кўра, жорий йилда ўлкада гуруч ҳосили 1,026 млн тоннани ташкил қилган, бу эса 2015 йилдагидан 9 фоизга кўпроқ бўлган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024