Фан-техника | 11:07 / 03.11.2016
6170
1 дақиқада ўқилади

Facebook акциялари қиймати тушиб кетишига нима сабаб бўлгани ойдинлашди

Фото: © EPA

АҚШ фонд биржаси савдолари якунида Facebook ижтимоий тармоғи акциялари нархи 7,85 фоизга арзонлашиб, ҳар бир акцияси нархи 117,19 долларгача тушди, деб хабар қилмоқда RNS.

Таъкидланишича, акциялар нархининг тушишига компаниянинг рекламадан кўрадиган даромадлари секинлашгани ҳақидаги хабарлар ва компания ҳисоботининг эълон қилиниши сабаб бўлган. 

Ижтимоий тармоқ молиявий директори Дэвид Венернинг баёнот беришича, рекламадан тушадиган даромад пасайиши реклама ҳажмининг камайгани билан боғлиқ. 

Бундан ташқари, компания келаси йилда катта миқдорда инвестицияларни амалга оширишни режалаштираяпти. Бу эса, харажатлар ошишини англатади. 
 

Мавзуга оид