Ходорковский Трампнинг ғалабаси ҳақида: нефть нархининг пасайишига тайёр туринг
"ЮКОС"нинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский АҚШдаги сайловларда Дональд Трампнинг ғалаба қозонишига муносабат билдирди.
"Одамлар тарғиботдан кўра кўпроқ нарсани ҳал қиладиган жойдагина мўъжиза юз бериши мумкин. Ўзимизга ҳам шуни тилайман", - деб ёзди у ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
Ходорковский сайловлардаги бундай натижанинг иқтисодий хавфи, хусусан нефть баҳосининг тебранишига ишора қилди.
"Путиннинг тарафдорлари Трампнинг ғалабасини хоҳлашган эди. Мана у ғолиб ҳам бўлди. Даставвал нефть нархининг пасайишига "қўл қўйинг" ва Рейганни ёдга олинг (Рейган доктринаси назарда тутилмоқда, унинг натижасида нефть нархининг кескин пасайиши кузатилган ва совет иқтисодиётига путур етказган)", - деб ёзди у.
Мавзуга оид
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024