Фан-техника | 15:46 / 16.11.2016
7986
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ўтган “Йил автомобили” танлови финалчилари номи маълум қилинди

“Шимолий Американинг энг яхши енгил автомобили, йўлтанламаси ва оғир машинаси” танлови ташкилотчилари биринчи ўрин учун интилаётган номзодлар номини маълум қилди. Ғолиблар кейинги йилнинг январь ойида Детройтда бўлиб ўтадиган мотошоуда эълон қилинади.

АҚШда энг яхши енгил машина мақоми учун Chevrolet Bolt электрокари кураш олибборади. Ундан ташқари, Genesis G90 ва Volvo S90 машиналари ҳам ғолибликка даъво қилишмоқда.

“Йил пикапи” йўналиши бўйича биринчи ўринга Ford F-Series, Honda Ridgeline ва Nissan Titan даъвогарлик қилишмоқда. “Энг яхши оғир машина” йўналишида эса Chrysler Pacifica машинаси, шунингдек,  Jaguar F-Pace ва Mazda CX-9 даъвогарлар сафида.

Ўтган йилда ғолиблар сифатида Honda Civic ва Volvo XC90, унгача эса — Volkswagen Golf ва Ford F-150 эътироф этилган эди.

 

Мавзуга оид