Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ТИВ раҳбари буйрак кўчириб ўтказиш операциясига тайёргарлик кўрмоқда
Фото: © РИА Новости
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж буйрак етишмовчилиги ташхиси билан госпиталда ётгани ва буйрак кўчириб ўтказиш имкони бўйича текширувдан ўтаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақида PTI агентлиги Ҳиндистон тиббиёт фанлари институтидаги манбасига асосланиб, маълум қилди.
Манбага кўра, Свараж сўнгги 20 йилда диабетдан азият чекиб келади, бу эса буйраклар фаолиятига таъсир кўрсатмай қолмади.
"Мен буйрак етишмовчилиги сабаб AIIMS'га жойлашдим. Ҳозирги вақтда диализ ускунасидаман. Буйрак кўчириб ўтказиш бўйича тестдан ўтяпман", - деб ёзди вазир ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
Сушма Свараж ҳукмрон "Жанат Парти Бхартияси" партиясининг етакчи сиёсий арбоби ҳисобланади. У ўзининг сиёсий фаолиятини талабалик йилларидаёқ бошлаб юборган, 25 ёшида Харьян штати ҳукумати таркибига киришга муваффақ бўлган. Бир неча маротаба мамлакат парламентига сайланган, 1998 ва 2000-2004 йилларда ҳукумат таркибида бўлган.
2014 йилда Сушма Свараж ташқи ишлар вазири этиб тайинланган.
Мавзуга оид
07:23
Инфографика: 2026 йилда G20'да энг тез ўсиш Ҳиндистонда
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
02:10 / 25.01.2026
Ҳиндистонда эпидемияга айланиши мумкин бўлган бедаво вирус тарқалмоқда
11:02 / 21.01.2026