Жаҳон | 11:00 / 17.11.2016
4604
1 дақиқада ўқилади

БМТ Халқаро жиноят судининг АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги ҳаракатлари бўйича терговини қўллаб-қувватламоқда

© Flickr/ The U.S. Army

БМТ Халқаро жиноят судининг АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонда ҳарбий жиноятлар амалга оширган бўлиши мумкинлиги бўйича олиб бораётган терговини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда БМТ бош котиби расмий вакили Фархон Ҳақ маълум қилди.  

"Бу Халқаро жиноят суди қиладиган ишнинг бир қисми. Биз исталган жиноят, у қаерда амалга оширилганидан қатъий назар, тергов қилиниши бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Суд бундай жиноятларни тақиб қилишини кўриш яхши, бироқ улар кейин нима қилишларини кузатиш керак", деб айтди Ҳақ матбуот-анжуманида.

Аввалроқ суд прокурори Фату Бенсуда айни вақтда мавжуд исботлар АҚШлик ҳарбийлар ва Марказий разведка бошқармаси ходимлари Афғонистонда сўроқлар вақтида маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўллагани ва бошқа жиноятларни амалга оширганини тахмин қилишга имкон беришини маълум қилганди. 
 

Мавзуга оид