Иқтисодиёт | 18:25 / 17.11.2016
50089
2 дақиқада ўқилади

Fitch Ўзбекистон олтин-валюта захиралари миқдорини келтирди

Фото: financeandcareer.com

Fitch Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг давлат назорати остидаги 4та банкининг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B» даражадан «B+» даражагача кўтарди. Бу «Барқарор» прогноз сифатида тасдиқланган.

UzDaily хабарига кўра, бу банклар «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»банкларидир.

Суверен кредит қобилиятининг Fitch агентлиги томонидан ижобий қайта баҳоланиши Ўзбекистон иқтисодиётининг минтақадаги тушкунликка нисбатан барқарорлигини ҳамда ҳукумат алмашишининг силлиқ кечишидан сўнг сиёсий рискларнинг мўътадил пасайишини акс эттиради, дейилади хабарда.

Ўзбекистондаги ЯИМ реал ўсиши охирги 10 йил давомида 8,3 фоизни ташкил қилди ва прогнозларга кўра 2016-2017-йилларда бу кўрсаткич 6 фоиз атрофида бўлади. Мазкур кўрсаткичлар банкларнинг рейтинггига ўз таъсирини кўрсатган.

Рейтинг агентлиги Ўзбекистон олтин-валюта захирасини 24 млрд доллар миқдорида келтирган (Бу МДҲда ЯИМга нисбатан энг катта кўрсаткич ҳисобланади. 

Маълумот учун, 2014 йилдан бери республиканинг ички қарзи нолга тенг, капитал ва активлари ҳар йили 30 фоизга ўсмоқда. Республика банклари кредит портфелида молия ҳажми 70 фоизни ташкил қилмоқда.

Рейтингда номлари келтирилган 4та банкнинг эмитент дефолти рейтинглари, қўллаб-қувватлаш рейтинглари ва узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингларини қўллаб-қувватлаш даражаси ҳамон Ўзбекистон ҳукуматидан кўмак олиш салоҳияти орқали мустаҳкамланмоқда.

«Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»нинг эмитент дефолти рейтинглари суверен кредит қобилиятининг мустаҳкамланиши ёки заифлашиши натижасида ўзгариши мумкин. Банкларнинг назорат қилувчи акциядори ўзгарса, бу кўп эҳтимол билан уларнинг рейтинги пасайишига олиб келади.

Мавзуга оид