Спорт | 10:56 / 17.11.2016
4966
1 дақиқада ўқилади

Уэйн Руни меҳмонхонадаги вазият юзасидан узр сўради

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни бош мураббий Гарет Саутгейт ва Англия футбол ассоциациясидан меҳмонхоналардан бирида кўрсатган ҳунари учун узр сўради.  

«Уэйн бугун мухлислар томонидан эълон қилиниб, ОАВ орқали чоп этилган суратлар сабаб ростан ҳам қаттиқ афсусда.

Аслида бу бутун жамоа учун дам олиш куни бўлган эсада, бу тарзда олинган сурат унинг даражасидаги шахсга тўғри келмаслигини яхши тушуниб турибди.

Руни Гарет Саутгейт ва FA техник директори билан суҳбатлашиб олди ҳамда юзага келган вазият борасида чин дилдан узр сўради.

Шунингдек у ушбу расмни кўрган ёш мухлисларидан ҳам узр сўрайди», — дейилади Уэйн Руни номидан ёзилган баёнотда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид