Фан-техника | 13:47 / 30.11.2016
5089
1 дақиқада ўқилади

Mazzanti ўз суперкарининг янгиланган нусхасини тақдим этди

Фото: Motor.ru

Италиянинг Mazzanti компанияси ўзининг илк модели - Evantra суперкарининг янги нусхасини тақдим этди. Модификация 771 индексини қўлга киритди. У двигатель фойдалилик даражаси бўйича белгиланади.

Янгилик етти литрли V8 атмосфера двигатели билан жиҳозланган бўлиб, бошланғич версияда агрегат 70 от кучини камроқ берарди. Бу эса суперкарга 3,2 сонияда юз километр тезликка етиш имконини яратади. 

Фото: Motor.ru

Evantra 771 кучлироқ двигателдан ташқари ўзгача аэродинамик тўсиқ билан ажралиб туради. Шунингдек, унда бошқа антиқанот ўрнатилди.

Суперкар Болоньяда декабрь ойи бошларидаги автошоуда тақдим этилади.

Мавзуга оид