Туркия Россия билан газ қувури қурилиши бўйича битимни ратификациялаштирди
Туркия парламенти Россия билан "Турк оқими" газ қувури қурилиши лойиҳаси бўйича келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Ҳужжат ратификацияси учун 210 депутат овоз берди, етти нафари бу лойиҳага қарши чиқди, олти депутат эса овоз беришдан сақланди.
Яқин кунларда мазкур қонун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан имзоланиши керак. Шундан кейин у Resmi gazete расмий нашрида чоп этилади ва кучга киради.
Бундан аввал Туркиянинг энергетика ва табиий ресурслар вазири Барот Олбайроқ "Турк оқими" газ қувури устидаги ишлар 2017 йилнинг бошида бошланишини маълум қилганди. Анқарада бу лойиҳа мамлакатнинг энергетика сиёсати учун муҳим деб ҳисобланмоқда.
Москва ва Анқара 10 октябрда Қора денгиз тубидан ўтувчи, икки газ қувури қурилишини кўзда тутувчи ҳукуматлараро битимни имзолашган.
Бири турк бозорига газ етказиш мақсадида бўлса, иккинчиси - Европага ёнилғи транзити учун. Режага кўра, лойиҳа 2019 йилнинг декабрида тугалланади.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024