Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждаги ўзбекистонликлар Президент сайловида овоз беришни бошлади
Фото: Uz24
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкалари биринчилардан бўлиб очилди.
ЎзА хабарига кўра, биринчи бўлиб Япония ва Жанубий Кореядаги, сўнг Хитойдаги ўзбекистонликлар овоз бера бошлади.
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида 44 сайлов участкаcи ташкил қилинган. Улар 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ҳузурида тузилган 34-сайлов участкаси Тошкент вақти билан 02:00 да очилди. Ушбу сайлов участкасида 500 дан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган.
«Барча юртдошларимиз каби Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ҳам юксак ҳуқуқий маданияти ва фуқаролик позициясини намоён этиб, сайловда фаол иштирок этмоқда. Овоз бергандан кейин ҳам ҳеч ким кетаётгани йўқ. Жонажон мамлакатимиз, у ерда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашишмоқда», дейилган хабарда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
15:20 / 05.02.2026