Фирма раҳбари Энес Аланнинг изоҳлашича, у бундай ишга ватанпарварлик ҳисси юзасидан, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўл урмоқда. 

"2 минг долларни турк лирасига алмаштириб, чекини бизга тақдим этган кишиларга 750 лирага баҳоланувчи қабр тошини бепул тайёрлаб берамиз, - дея ваъда берди Алан. - Биз ҳаттоки мозорга ҳам тошни ўзимиз етказиб берамиз". 

Аланнинг сўзларига кўра, буюртмачилар унинг ташаббусига ижобий муносабат билдиришмоқда, зеро улар ҳам мамлакат ва унинг иқтисодиётини ҳимоя қилиш тарафдоридир. Баъзи харидорлар чекларни келтиришган, лекин қабр тошини бепул олишдан бош тортишган.