АҚШда ногирон қизчанинг сочидан тортиб, судраб юрган ўқитувчи таълим бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди (Видео)
АҚШ ўқитувчилар тартиб-интизом комиссияси имконияти чекланган ўқувчининг сочидан тортиб, судраб юрган аёл ўқитувчини 12 йилга таълим бериш ҳуқуқидан четлатди, деб хабар берди Fox News.
Воқеа Миссисипи штатининг Гринвилль шаҳридаги мактабда рўй берган бўлиб, можаро рўй берган воқеанинг видеоси ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганидан сўнг авж олди. Ёзувда қизча спорт залидан чиқишни истагани, бироқ ўқитувчи эса унинг сочидан ушлаб ер бўйлаб судраб юргани тасвирланган.
Маълум бўлишича, ўқитувчи интизом комиссиянинг эшитувларида ўз айбини тан олган.
"Атиги 20 сонияда 20 йиллик ўқитувчилик фаолиятига барҳам бериш мумкин", - деб таъкидлаб ўтди комиссия вакили.
Айни дамда маҳаллий суд вакиллари ўқитувчини ногирон билан ёмон муносабатда бўлгани учун жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатида.
Мавзуга оид
15:21 / 24.07.2023
Мактаб ўқитувчиларига 7,8 млрд сўмлик таътил пуллари ундириб берилди
07:31 / 14.07.2023
Янги ишга кираётган хорижий тил ўқитувчиларига B2 даражадаги сертификат мажбурий бўлади
18:39 / 27.06.2023
Ўқитувчиларнинг таътили 56 кун этиб белгиланди
20:40 / 22.06.2023