Қуръонни таҳқирлаган Жакарта губернатори устидан суд жараёни бошланди
Индонезия пойтахти губернатори Басуки Чахая Пурнама устидан суд жараёни сешанба куни Шимолий Жакарта туман судида очилди. Уни куфрда айблашмоқда, деб маълум қилган судья Двиарсо Буди Сантиарто.
"Йиғилиш жамоатчилик учун очиқ ва тўғридан-тўғри трансляция ҳам ўтказилади. Бу ҳолат фақат далил-исботлар борасида сўз юритилганда юз бермайди", - дея унинг сўзларини келтиради Detik интернет-портали.
Суд биноси олдидаги тартиб 2 минг полициячи томонидан сақланмоқда, деб маълум қилди Jakarta Post нашрига пойтахт полицияси вакили Суятно. Айблов 13 прокурор томонидан қўйилмоқда. Уларга эса 50 адвокат қарши чиққан. Айбланувчи беш йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.
Маълумот учун, Пурнама сентябрь ойида пойтахт аҳолиси олдида чиқиш қилиб, ислом бошқа диндаги инсон мусулмонларни бошқаришига имкон бермаслиги борасидаги сўзларга Қуръон сурасидан иқтибос келтирган. Унинг гаплари эса титрларда хато билан берилган ва бу оммавий норозиликка сабаб бўлди. Бир ой давомида юз минглаб мусулмонлар иштирок этган учта оммавий норозилик намойиши ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Пурнама — Жакартага губернатор этиб тайинланган ярим аср давомидаги биринчи бошқа диндаги кишидир.