Қирғизистонда мансабдор шахсларга совғалар олиш тақиқлаб қўйилди
Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши йиғилишида депутатлар манфаатлар зиддияти ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллашди. Унга кўра, мансабдор шахсларга совғалар олиш тақиқлаб қўйилади.
Қонун кучи қуйидаги тоифадаги мансабдор шахсларга амал қилади:
- давлат, фуқаролик ва муниципал хизматда бўлган маъмурий лавозимларни эгалловчи шахслар;
- сиёсий давлат лавозимлари, махсус давлат лавозимлари ва сиёсий муниципал лавозимларни эгалловчи шахслар;
- фаолияти давлат ёки маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ёки устав капиталида давлат улуши бўлган муассаса, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, давлат мулкини бошқариш ишониб топширилган шахслар.
Ушбу шахсларга хизмат вазифаларини бажаришда улар ёки уларга яқин шахслар шахсий манфаатга эга бўлган қарорларни ишлаб чиқиш, уларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қабул қилиш тақиқланади.
Давлат ва муниципал хизматчиларга нархи 10 та энг минимал иш ҳақидан (ҳозирда энг минимал иш ҳақи минг қирғиз сўми қилиб белгиланган) ошмаган совғаларни олишга рухсат берилади.
Дипломатик совғаларни расмий тадбирлар доирасида олишга рухсат берилади. Бундай совғалар давлат мулки ҳисобланади ва давлат органи, маҳаллий ўзини бошқариш органи, корхона балансига топширилиши керак бўлади.
Муниципал ва давлат хизматчилари дипломатик совғани Қирғизистон ҳукумати томонидан ўрнатилган ҳолат ва тартибда сотиб олишлари мумкин бўлади. Совғаларни ҳисобга олиш, баҳолаш. сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни сотиб олиш, уларни қайд қилиш журнали шакли ҳукумат томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024