Жаҳон | 18:12 / 16.12.2016
15571
2 дақиқада ўқилади

Мутахассис: Хитой Марказий Осиё давлатларига талабалар орқали таъсир кўрсатмоқда

Фото: interpolit

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида йирик давлатлар Марказий Осиё ва Кавказда қандай “юмшоқ куч”лардан фойдаланаётганликлари бир неча мутахассислар томонидан муҳокама қилинди. Лев Гумилёв номидаги Евроосиё университетининг (Қозоғистон, Остона) халқаро муносабатлар кафедраси доценти Айнур Ноғаеванинг фикрича, минтақага асосан АҚШ, Россия ва Хитой таъсир кўрсатишга уринмоқда.

Шу билан бир қаторда, Россия манфаатлари кўпроқ рус тили, рус миллатидаги инсонларнинг яшашлари билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё Россия учун Қозоғистон ва Қирғизистон Евроосиё интеграция лойиҳасидаги иштироки сабаб стратегик жиҳатдан муҳим минтақа бўлиб қолади.
 
Айнур Ноғаеванинг фикрича, АҚШ “юмшоқ куч”ни қўллаш бўйича жаҳон етакчисидир. Улар бу ишни маданият ёрдамида амалга оширадилар. Хитой эса минтақа давлатларига таълим лойиҳалари орқали таъсир кўрсатмоқда.
 
“Хитойда таълим олишнинг мураккаблигига қарамай бугун мамлакатда таҳсил олаётган талабалар сони ошиб бораётганини кўриш мумкин. Хитой “хитой дунёси”ни яратиб бўлди. Мамлакат имижини хорижий талабаларни жалб этиш орқали яхшилаш – Хитой ҳукуматининг катта меҳнати сабаб юз берган”, - дея айтиб ўтди Айнур Ноғаева.

Мавзуга оид