Жаҳон | 01:13 / 20.12.2016
39611
1 дақиқада ўқилади

Россия президенти Россия элчиси ўлдирилгандан кейин режалаштирган баъзи ишларини бекор қилди

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарада ўлдирилганидан кейин Россия президенти Владимир Путин Кичик театрнинг реставрация қилинган биноси очилишига келмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВ мухбирларидан бири твиттерда маълум қилган. 

Аввалроқ 19 декабрда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Путин кечки пайт "агар вақти қолса", Кичик театрга ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилганди.

Театрнинг асосий биноси реставрациядан кейин "Горе от ума" спектакли билан очилиши керак эди. Комедик спектакль муаллифи Александр Грибоедов 1829 йилда Россиянинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум оқибатида ҳалок бўлган. Ўшанда фанатик кайфиятдаги оломон элчихона ҳудудига бостириб кириб, унинг ходимлари ва у ерда яшириниб олган арманларни қирган.

 

Мавзуга оид