Душанбе-Тошкент авиарейси йўловчилари визаларни аэропортларда олиши мумкин
Шу йилнинг 26 декабрида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади. Унда комиссия ҳамраислари Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Тожикистон Бош вазири биринчи ўринбосари Давлатали Саид раҳбарлигидаги делегациялар музокаралар олиб боради, деб хабар қилмоқда news.tj сайти.
Душанбе учрашувида, томонлар икки мамлакат ўртасида 2000 йил сентябридан жорий қилинган виза тартибини юмшатиш масаласини ҳам муҳокама қилишлари мумкин. Шу билан бирга, келаси йил бошидан йўлга қўйилиши режалаштирилган Душанбе-Тошкент-Душанбе авиақатновлари йўловчиларига визаларни бевосита аэропортларнинг ўзида тақдим этиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Шу каби енгилликларни назарда тутувчи келишув ҳукуматлараро комиссия йиғилиши сўнггида имзоланиши кутилмоқда, дея маълум қилган «АП» агентлигининг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси.
Унинг сўзларига кўра, келишув имзоланишидан кейин, икки давлат пойтахтлари ўртасидаги авиақатновлар муддати ва авиачипталар нархига ҳам ойдинлик киритилади.
Душанбе ва Тошкент шаҳарлари ўртасидаги авиапарвозлар 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролик уруши бошланганидан сўнг, тўхтатилган эди.
Бундан ташқари, комиссия мажлисида, икки давлат ўртасида темир йўл ва автобус қатновини ҳам тиклаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Қайд этилишича, Тошкент келаси йил бошида Душанбе шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг улкан кўргазмасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Кўргазма якунида, ўзбек-тожик ишбилармон доираларининг биринчи бизнес-форумини ҳам ўтказиш белгиланган.
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024