Суриялик қизча Эрдўғанга ҳалаблик болаларни қутқаргани учун раҳмат айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анқарадаги қароргоҳида суриялик етти ёшли қизча ва унинг оиласини қарши олди. Бана Алабед исмли қизча атрофдаги кучлар томонидан уюштирилиб, доимий отишмалар ва авиаҳужумлар тўхтамаётган Ҳалабдаги болалар ва катталарнинг овозига айланади.
Ёш қизча, унинг онаси Фотима, отаси Ҳасан ва ака-сингиллари президент саройида Эрдўған ҳамда Туркиянинг биринчи хоними Эмина Эрдўған билан суратга тушишди. Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳам президент ва Алабедлар оиласи ўртасидаги учрашувда иштирок этди.
Анадоли агентлигининг хабар беришича, Бана Эрдўғанга "барча ҳалаблик болаларнинг саломи"ни етказган.
"Биз сизни жуда яхши кўрамиз. Сиз бизни Ҳалабдан олиб кетдингиз. У ерда биз азоб чекдик. Уйимизга бомба ташлашди. Биз овқатсиз, егуликсиз қолдик", - деди Бана президентга.
Шунингдек, у ҳар куни бомба тушавергани учун Ҳалабдан ташқарига чиқишга қўрқиб қолганини ҳам қўшимча қилди.
Учрашув давомида президент Бана ҳамда унинг яқинларига ўйинчоқ совғалар тақдим этди.
Мавзуга оид
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024
Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди
07:10 / 05.10.2024