24 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикасига амалий ташриф билан келди.


Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Ислом Каримов хотирасини ёд этишди. Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон Президенти қабри пойига гулдасталар қўйишди.




Сўнгра икки давлат раҳбарлари Жомбой туманидаги «Man Auto-Uzbekistan» заводига ташриф буюришди ва у ерда ўзбек-герман қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, ушбу заводда ишлаб чиқарилаётган техника намуналарини кўришди.




























