Жаҳон | 10:33 / 25.12.2016
17169
1 дақиқада ўқилади

Ту-154 қулаган тахминий жой маълум қилинди

Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Краснодар ўлкасидаги тоғлар устида қулаган. Бу ҳақда РИА Новости ҳарбий манбасига асосланиб хабар берди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Москвадан учиб, Сочида ёқилғи қуйиш учун тўхтаб ўтган Ту-154 самолёти Россия ҳудудидан чиқиб кетмаган. У Краснодар ўлкасидаги тоғларга қулаган бўлиши мумкин», — деган манба.

Самолёт Сочидан Москва вақти билан соат 5:20да Суриянинг Латақия шаҳрига йўл олган ва 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган.

Унинг бортида дастлаб 70 ҳарбий бўлгани айтилганди. Кейинроқ, самолётда жами 91 киши бўлгани маълум қилинди. Улар экипажнинг 8 аъзоси ҳамда асосий қисми мусиқачилар ва журналистлардан иборат йўловчилар.

Мавзуга оид