Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель, Олланд ва Путин Истанбулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд Истанбулдаги тунги клубда содир бўлган теракт муносабати билан Туркия раҳбарига ҳамдардлик изҳор қилди.
Ангела Меркель бу ҳужумни ноинсоний ҳаракат сифатида баҳолаган.
Елисей саройи сайтида маълум қилинишича эса, Франсуа Олланд Туркия ҳалқи билан ҳамдардлигини ифодалаган.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳам туркиялик ҳамкасбига ҳамдардлик йўллаган. У Россия терроризмга қарши курашда Туркиянинг энг яқин ҳамкори бўлиб қолишини таъкидлаган.
Охирги маълумотларга кўра, Янги йил байрами вақтида тунги клубга террорчи бостириб кириб, атрофга ўт сочиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 39 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026