Жаҳон | 10:39 / 12.01.2017
10126
2 дақиқада ўқилади

Обама Бразилия собиқ президенти Руссеффнинг импичментини ташкиллаштиришда айбланди

Дилма Руссефф / Архив сурат

Бразилия президенти лавозимидан истеъфога чиқарилган Дилма Руссеффнинг импичменти Оқ уйнинг кетаётган раҳбари Барак Обама кўрсатмаси билан ташкиллаштирилган. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро Манагуада маълум қилди.
 

"Айнан Обама Дилма (Руссефф)ни ҳукумат тепасидан кетказишга кўрсатма берган. Сиз ушбу тўнтаришга оид ҳужжатлар пайдо бўлгач ҳамда у АҚШ элчихонаси томонидан ташкил этилганини кўргач, менинг сўзларимни эслайсиз", - дея Венесуэла етакчисининг сўзларини келтиради Globovision телеканали.

Бразилиялик сенаторлар 2016 йилнинг 31 август куни кўпчилик овоз билан аввалроқ президентлик лавозимидан вақтинчалик четлатилган Дилма Руссеффга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади. Бир неча соат ўтиб, олдинги маъмуриятда вице-президент вазифасини бажарган Мишел Темер давлат раҳбари лавозимига расман киришди. Собиқ президент ҳимояси бу қарордан норози бўлди ҳамда қонунчилар хатти-ҳаракатини “парламент тўнтариши” деб атади. Руссефф иштирокчилари республикадаги иқтисодий вазиятни танқид қилган ва ҳукумат ўзгаришини талаб қилган кўпминглик норозилик акциялари сабаб истеъфога жўнатилди.
 

Мавзуга оид