Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Лондонда оққуш бутунбошли поездни секин ҳаракатланишга мажбур қилди
Лондоннинг маъмурий қисмига кирувчи Теддингтон шаҳридаги темир йўлига тахминан 9:30 да оққуш чиқиб келди. Бунинг оқибатида ортда келаётган поезд машинисти жонивор орқасидан тахминан уч километр масофада паст тезликда ҳаракатланиб келган. Ҳодисага Metro нашри эътибор қаратди.
Платформада транспортни кутиб турган кишилар оққуш ва унинг ортидан келаётган поездни кўриб ҳайрон қолишди ҳамда воқеани фотосуратга туширишга киришиб кетишди. Вазиятдан норози бўлганлар ҳам топилди – эркаклардан бири рельсларга сакраб тушиб, жониворни қўрқитишга уринган, аммо оққуш бунга эътибор ҳам қаратмай ўз йўлида давом этди.
Тахминан бир соатлардан сўнг темир йўл хизмати ходимлари жониворни йўлдан олиб чиқиб кетишди ва поездлар одатий иш тартиби билан қатнай бошлади.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
18:13 / 19.03.2026