Фан-техника | 18:44 / 16.01.2017
14138
1 дақиқада ўқилади

Блогер BMW M5 автомобилини қиздирилган пичоқда кесиб кўрди

Фото: motor.ru

YouTube видеохостингидаги Vehicle Virgins саҳифаси муаллифи навбатдаги синови акс этган видеолавҳани тармоққа жойлаштирди. У ўзининг BMW M5 седанини қиздирилган пичоқда кесиб кўрган. Албатта, автомобиль бундан аввал автоҳалокатга учраган эди. 

Блогернинг ҳикоя қилишича, видеода намойиш этилган M5, орқа бамперига шикаст етган автоҳалокатда иштирок этган. Кузовнинг бутловчи қисми кесилган пичоқ дастлаб Цельсий шкаласи бўйича 537 даражагача қиздирилган. 

Таъкидлаш жоизки, қиздирилган пичоқ билан қандайдир ашё ёки буюмларни кесиш YouTube саҳифаларида анча машҳур. Масалан, MrGear канали ҳам шундай ишлар билан шуғулланади. Канали муаллифи газли ичимликлар солинган идишлар, смартфонларни кесиб кўрган. 

Мавзуга оид