Jones Lang LaSalle консалтинг агентлиги "Шаҳарларнинг 2017 йилдаги ривожланиш индекси"маърузасига оид маълумотларни чоп этди ва энг динамик ривожланиб келаётган ҳудудлар ҳақида маълумот берди.

Асосий роль - технологиялар ва инновацияларда

"Шаҳарнинг иқтисодиётдаги тезкор ўзгаришлардан максимал фойда олиш хусусияти унинг дунё майдонидаги рақобатбардошлик хусусиятини белгилаб беради", - дейилади "Шаҳарларнинг 2017 йилдаги ривожланиш индекси"маърузасида.

Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи шаҳарларда яшаши, урбанизация даражаси эса экспоненциал ўсиши туфайли шаҳарлар муваффақияти аста-секинлик билан катта аҳамият касб этиб боради. Шаҳар тараққиёти суръатларини белгилаб берувчи омиллар - бу технология ва инновациялар. Ушбу ҳаракатга келтирувчи кучларни энг яхши қабул қилувчи ва қўлловчи шаҳарлар ғолиблар орасида бўлишлари мумкин.

JLL тадқиқотига кўра, энг динамик ривожланувчи 30 шаҳарнинг ярмидан кўпи Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган. Рейтингдаги биринчи ўрин Ҳиндистоннинг АТ-пойтахти Бангалорга насиб этди. Бундан ташқари, Ҳиндистон тезкорлик билан ривожланаётган шаҳарлар сони бўйича ҳатто Хитойни ҳам ортда қолдириб, етакчиликни қўлга киритди.

Шуниси аёнки, бу шаҳарлар бир-бири билан узвий алоқа ўрнатмоқда ва ўсиш суръатлари бўйича ўз миллий иқтисодиётларини ҳам ортда қолдиради. Уларни яна бир умумий белги бирлаштиради: улар тадқиқот ва таълим ресурсларини асосий ўринга чиқариб ва инфратузилма ривожига тнвестиция киритиб, ўз муваффақиятларини мустаҳкамлашмоқчи.

Экология ва ҳамёнбоп кўчмас мулк — қўшимча омиллар

Яшаш қулайлиги ҳам шаҳарлар тараққиётидаги энг муҳим омиллардан бири бўлиб бормоқда. Масалан, бўш турар-жой ва тижорат иншоотларининг йўқлиги туфайли Сан-Франциско бу йил 21-ўринга тушиб кетди, Ҳонгконг эса умуман рейтингга киритилмади. Шунингдек экология ҳам тараққиёт динамикасига таъсир кўрсатади. Нобоп экология туфайли Деҳли (23-ўрин) ва Пекин (15-ўрин) топ-10 рейтингига кира олмади.

Шаҳарлар ҳар йили ўз позициясини ўзгартиришига қарамай, уч ҳудуд ҳар йили топ-10 рўйхатидан жой олади - бу Лондон, Шанхай ва Кремний водийси.

Қисқа муддатли ва узоқ муддатли омиллар