Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай ўт ўчирувчиларига сув реактив қурилмалари берилади
Дубай ҳукумати ўт ўчириш хизматлари учун сувли реактив учиш қурилмаларини харид қилиш режаси ҳақида маълум қилди. Бу уларга тирбандликларда қолиб кетмаслик ва ёнғинни ҳавода турган ҳолда ўчириш имконини беради. Бунда улар чекланмаган сув захирасига эга бўлади, деб хабар қилмоқда ABC.
Қурилма қуйидагича ишлайди. Қутқарувчи ҳар қандай иншоотдан баландроққа кўтарилиш имконини берувчи реактив пакетдан фойдаланади. Бунда унинг ёнида етарли миқдорда сув бўлиши кифоя. Сув асосли қурилма ёрдамида ўт ўчирувчи 30 метр баландликкача кўтарилиши мумкин. Хабар қилинишича, Dolphin деб номланган мазкур ўт ўчириш тизими ёнғинга қарши курашиш мақсадида харид қилинади.
Дубайдаги кўп қаватли осмонўпар биноларда ёнғин ҳолатларининг учраб туриши шундай чоралар кўришга сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026