Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада полицияси масжидда содир этилган отишмада қурбонлар борлигини тасдиқлади
Канаданинг Квебек шаҳридаги Ислом маданий марказига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганини ҳуқуқ-тартибот идоралари тасдиқлади, деб ёзмоқда Le Dovoir нашри.
Квебек шаҳар полиция хизмати вакили Этьен Дойоннинг сўзларига кўра, отишмани ташкил этишда гумон қилинган икки киши қўлга олинган. Шу билан бирга, у қурбонлар борлигини айтар экан, уларнинг сонига ойдинлик киритмаган.
«Менга айтишларича, бу ерда отишма бўлган ва жиноятчи қуролини уч марта ўқлашга улгурган. Менга, шунингдек, камида беш киши жиноят қурбони бўлганини айтишди», — дея Ислом маркази раҳбари Муҳаммад Янги сўзларини келтиради газета.
Бундан аввалроқ, Reuters агентлиги ҳам шу манбага асосланган ҳолда 5 кишининг ҳаётдан кўз юмганини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
11:19 / 29.06.2026
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026