Жаҳон | 15:19 / 30.01.2017
5469
2 дақиқада ўқилади

Ҳолливуд юлдузлари Трампнинг мигрантлар ҳақидаги фармонидан норози

Ҳолливуд юлдузлари АҚШ Киноактёрлар гильдияси мукофотини топшириш маросимида мамлакат президенти Дональд Трампнинг қочқинлар ва етти мамлакат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқловчи фармонини танқид остига олишди. Бу ҳақида The Hollywood Reporter нашри хабар берди

Хусусан "Вице-президент" сериали орқали танилган актриса Жулия Луис-Дрейфус тақиқловдан даҳшатга тушгани, зеро ўзи ҳам муҳожирнинг фарзанди эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, отаси нацистлар томонидан эгалланган Франциядан қочган бўлган.

Актёр Маҳершала Али ("Ой шуъласи"), ўз навбатида, АҚШда мусулмон бўлиш қандай экани тўғрисида нутқ сўзлади. 

Акстриса Керри Вашингтоннинг қизил йўлакча бўйлаб ўтган кўйлагида қочқинларга ҳамдардлик билдириш рамзи бўлган тўғноғични кўриш мумкин эди. Маросимнинг бошқа баъзи меҳмонлари ҳам худди шундай йўл тутишди. 

"Катта портлаш назарияси" юлдузи Саймон Ҳелберг ва унинг турмуш ўртоғи Жослин Таун сураткашларга "Қочқинларни хуш кўрдик" мини-плакатини намойиш этишди. 

Мавзуга оид