Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони қироли Трампнинг Суриядаги хавфсиз ҳудудлар ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади
Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ал-Сауд телефон орқали мулоқотда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сурия ва Яманда қочқинлар учун хавфсиз ҳудудларни яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
"Президент Трамп ва Саудия Арабистони қироли Сурия ва Яманда хавфсиз ҳудудларни яратишга ва қочқинларга ёрдам берадиган бошқа ташаббусларни қўллаб-қувватлашга рози бўлишди", деб айтилмоқда Оқ уй хабарида.
Давлатлар етакчилари шунингдек "Эроннинг бу минтақадаги барқарорликка путур етказувчи фаоллигини" бостириб туриш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.