Трамп иммиграция чекловларининг бекор қилиниши шартларини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотига кўра, барча мамлакатлар фуқаролари учун виза бериш қайта тикланади. Бунинг учун 90 кун мобайнида хавфсизлик сиёсатида қўшимча чоралар ишлаб чиқилиши керак. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
«Аниқ бўлиши учун айтаман — бу мусулмонларга қарши тақиқ эмас, ОАВ нотўғри изоҳлашмоқда», — деган Трамп. «Гап дин ҳақида бораётгани йўқ — террор ва мамлакатимиз хавфсизлигини қандай таъминлаш ҳақида бормоқда» — деб қайд этган Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, дунёда аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат 40дан ортиқ мамлакатига ушбу чеклов чоралари жорий қилинмаган.
АҚШ маъмуриятининг фармони, шунингдек, қора рўйхатда бўлиб қолган мамлакатларнинг танқидига учради. Хусусан, Теҳрон Вашингтон ҳаракатларига жавоб чораларини кўришга ваъда берди.
Шу билан бирга, Трамп фармони АҚШда ҳам танқид қилинмоқда. Жумладан, Фуқаролар эркинлиги Америка касаба уюшмаси – American Civil Liberties Union адвокатлари Трамп фармони сабабли мамлакатга киритилмаган икки нафар ироқлик номидан судга мурожаат қилишди. АҚШнинг 16 штати бош прокурорлари ҳам президент фармонини қоралашди.
Мавзуга оид
22:59 / 13.01.2025
“Пандора қутиси очилди” — Дунё империализм даври остонасидами?
21:39 / 13.01.2025
Хитой ва Ҳиндистон санкция остига тушган Россия нефт танкерларини қабул қилмади
19:58 / 12.01.2025
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
17:10 / 12.01.2025