«Сомон Эйр» Тошкентга биринчи рейс қачон амалга оширилишини маълум қилди
Тожикистон авиация тузилмалари делегацияси бўлган биринчи рейс парвози Ўзбекистон пойтахтига 10 февраль куни амалга оширилиши мумкин, деб хабар берди «АП» нашри.
«Сомон Эйр» авиакомпанияси раҳбарияти Тошкент аэропорти ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси вакиллари билан музокаралар ўтказиб, рейсларни тиклаш бўйича барча масалаларни ҳал этишни режалаштирган», - деб хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.
Шу билан бир қаторда, матбуот хизматининг таъкидлашича, Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича биринчи доимий рейс 20 февраль куни амалга оширилиши кутилмоқда. Душанбедан тахминан соат 10-00да парвоз қилиниб, учиш вақти 45 дақиқани ташкил этади. Тошкентдан эса соат 12-00да парвозга чиқилиши мумкин.
«Сомон Эйр» Душанбедан Ўзбекистон пойтахтига қишки мавсум якунига қадар бир ҳафтада бир марта учишни режалаштирган – душанба кунлари. Ёзги мавсумда эса рейслар сони ҳафтасига иккитага кўпайтирилади – душанба ва пайшанба кунлари.
«Янги рейснинг очилиши ва унинг такрорийлиги Тожикистон фуқароларига ҳам, Ўзбекистон фуқароларига ҳам ҳар икки мамлакатга бўлган ўз сафарларини анча енгиллаштиради», - деб таъкидлашмоқда авиакомпанияда.
Шу билан бир қаторда, Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзоданинг 30 январь куни журналистларга маълум қилишича, Душанбе ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов тегишли ҳукуматлараро келишув имзоланганидан сўнг очилиши мумкин.
«Бу йўналишдаги йўловчи ташувлари виза масаласи ҳал этилишига боғлиқ. Бу эса бизнинг (транспорт вазирлиги) қўлимиздан келмайди», - деган вазир.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, айни вақтда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида виза тартиби амал қилади.
Куни кеча эса «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси бош директори Валерий Тян маҳаллий нашрларга Тожикистонга қатновларни амалга оширишни бошланиши ҳақида хабар берди.
«Ҳукуматлараро келишув имзо чекилишига тайёр. Душанбега рейс яқин орада амалга оширилади», - деган Валерий Тян.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ўзбек томони ва Тожикистон авиация ҳукумати вакиллари ўртасида кенг қамровли иш олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
16:34 / 17.11.2024